“Лейпциг” Наби Кейтани 75 млн еврога “Ливерпул”га сотишни истамади

 

Германиянинг “Лейпциг” клуби ярим ҳимоячиси Наби Кейтага “Ливерпуль” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мерсисайдликлар 22 ёшлик хавбек учун германияликларга таклиф билан чиқишган. Маълум бўлишича, “Ливерпуль” Кейта учун 75 миллион евро беришга тайёрлигини билдирган. Аммо “Лейпциг” бунга рад жавобини берган.   

Олдинроқ, футболчининг ўзи “Ливерпул”да ўйнаш истаги борлигини билдирганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!