"Лейпциг" ярим ҳимоячиси "Ливерпуль"га ўтишга рози бўлди
"Ливепурль" ёзги трансферлар ойнасида ярим ҳимоячи сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Клуб радарига "Лейпциг" вакили Доминик Собослаи ҳам қўшилди, дея хабар берди "The Athletic" нашри.
Маълум бўлишича, венгриялик ярим ҳимоячининг ўзи ҳам "қизиллар" сафига ўтишга рози бўлган. Айни дам томонлар музокаралар ўтказмоқда. Немис клуби мерсисайдликлардан Фабию Карвальюни ижарага олишга яқин турибди.
Собослаи "Лейпциг" билан амалдаги шартномаси 2026 йилда ўз ниҳоясига етади. Футболчига АПЛдан "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар