Ads

Хертогенбос шаҳрида эркаклар ўртасида ўтаётган "Libema Open" турнирининг иккинчи давра баҳслари кутилмаган натижаларга бой бўлди.

Унда Фрэнсис Тиафо (АҚШ) кутилмаганда Жордан Томпсонга (Австралия) 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Борна Чорич (Хорватия) уч сет давом этган ўйинда Тэйлор Фритцни(АҚШ) 4:6, 6:3, 6:3 ҳисобида енгди.

Шунингдек австралиялик Алекс Де Минаур италиялик Андреас Сеппи устидан 7:5, 6:3 ҳисобида зафар қучди.