Либертадорес кубоги финалининг Мадридда ўтиши шаҳар полициясини хавотирга солмоқда
Ads

Мадрид шаҳар полицияси эртага “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтадиган "Ривер Плейт" - "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги Либертадорес кубоги финал баҳсида тартибсизликлар содир бўлишидан хавфсирамоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу финал учрашуви асли 24 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. Аммо, “Ривер Плейт” мухлисларининг рақиб жамоа автобусига ҳужум қилиб, стадион атрофида тартибсизлик қилишгани учун ўйин қолдирилган эди.

Хабарларга қараганда эртангги ўйинга ҳам Аргентинадан тахминан 400-500га яқин ана шундай тажовузкор мухлисларнинг келиши кутилмоқда. Шу боис шаҳар полицияси ушбу ўйинга 4 мингта ходимни жалб этгани ҳақида хабар берилди.