"Лидс" иштаҳаси очилган "Манчестер Юнайтед"ни тўхтатиб қолди

Англия чемпионати 33-турида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Лидс"га қарши саф тортди. Беллашувда жамоалар гол ура олмай, дуранг қайд этди.

Томонларнинг биринчи даврадаги беллашувда манкунианлар 6:2 ҳисобида зафар қучганди. Бу гал дарвозаларга йўл топилмади.

Шу тариқа, МЮнинг 5 ўйиндан бери давом этган ғалабали сериясига "Лидс" чек қўйди. Учрашувдан сўнг Сульшер шогирдлари 67 очко билан 2-ўринда қолди. Марсело Бьелса жамоаси 47 очко билан бир поғона юқорилаб, 9-ўринга жойлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!