"Лидс Юнайтед" - "Тоттенхэм": Учрашувда ҳисоб очилди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 35-туридан ўрин олган "Лидс Юнайтед" - "Тоттенхэм" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Тоттенхэм" Моуриньо кетганидан кейинги иккинчи ўйинда мағлуб бўлди.

  • 90+3'

    Сўнгги сонияларни ҳужумда ўтказаётган лондонликлар аксарият ҳолларда ожиз қолмоқда.

  • 90+1'

    Яқин масофадан берилган зарбани Льорис қайтарди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Сўнгги дақиқаларда "Тоттенхэм" футболчилари катта куч билан ҳужумга отланмоқда.

  • 85'

    ВАРдаги ёрдамчилари билан маслаҳатлашган Оливер барчаси жойида эканлигини таъкидлади. Офсайд йўқ!

  • 84'

    ГООООООООООЛ! "Лидс" ўйин тақдирини деярли ҳал этди!

    Рафиньянинг узатмасидан кейин ўта қулай имконият ҳосил қилган Родриго мўлжалда адашмади.

  • 82'

    Меҳмонлар стандарт вазиятдан хавф юзага келтира олмади.

  • 80'

    Патрик Бэфмфорд ўз ўрнини Родригога бўшатиб берди.

  • 78'

    Эрик Ламеланинг зарбасидан кейин дарвозабон жамоасини голдан сақлаб қолди.

  • 75'

    Лондонликлар катта куч билан олдинга интилмоқда.

  • 72'

    Кейннинг уриниши дарвоза тўсинининг ишғол этилиши билан якунланди.

  • 71'

    "Шпорлар" жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 68'

    Ҳозиргина ўйинга қўшилган Моура огоҳалнтирилди.

  • 66'

    Алли ва Бэйл ўрнига Ламела ҳамда Моури ўйинга қўшилди.

  • 63'

    Далласнинг зарбасидан кейин Льорис сейв ижро этди.

  • 61'

    Рафиньяга нисбатан қўполлик ишлатган Регилон сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 60'

    Соннинг қулай позициядан йўллаган зарбаси ҳимоячидан ўтмади.

  • 58'

    "Лидс" сафида ўзгариш: Робертс ўз ўрнини Рафиньяга бўшатиб берди.

  • 56'

    Сон жарима майдони ичидан кучли зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан келиб тегди.

  • 55'

    Харри Кейннинг узоқ масофадан берган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 53'

    Тўпни Бьелса шогирдлари ўз назоратлари остида ушлаб турибди.

  • 51'

    Қарши ҳужумга югураётган Сонга нисбатан қоида бузган Кох огоҳлантирилди.

  • 49'

    Харри Кейн бугунги ўйиндаги иккинчи голини киритди. Бироқ биринчиси каби бу ҳам ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор қилинди.

  • 48'

    Соннинг чап қанотдан ташкил этган ҳужуми бесамар якунланди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди!

  • 44'

    Ҳисобда яна ортда қола бошлаган меҳмонлар фаолликни оширишга ҳаракат қиляпти.

  • 42'

    ГООООООООООООООЛ! Мезбонлар иккинчи голни киритди!

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Бэмфорд дарвозага киритди!

  • 39'

    3 рақиби қуршовида қолиб кетган Кейн жарима майдони ичида тўп йўқотди.

  • 36'

    Тўп назорати майдон эгалари томонда бўлиб турибди.

  • 34'

    Ўйин тизгини тез-тез алмашмоқда. Жамоалар ташаббусни тўлиқ ушлаб туришга қийналяпти.

  • 32'

    ВАРга қулоқ солган ҳакам ўз қарорида қатъий қолди.

  • 31'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Кейн тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб дарвозага йўллади. Бироқ ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.

  • 30'

    Робин Кохнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 29'

    Бьелса шогирдлари бир неча дақиқалардан бери рақибни жарима майдони ичида қамаб қўймоқда.

  • 28'

    Харрисоннинг аниқ зарбасидан кейин Льорис жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

  • 25'

    ГООООООООООЛ! Меҳмонлар тарози паллаларини тенглаштирди!

    Аллининг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Сон дарвозани ишғол этди.

  • 22'

    Патрик Бэмфорд офсайдда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 19'

    Меҳмонлар ташаббусни тортиб олишга уринмоқда. "Лидс"нинг бўш келгиси йўқ.

  • 17'

    "Тоттенхэм" футболчилари навбатдаги бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 16'

    Хьёйберг соло юриш билан жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.

  • 14'

    ГООООООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди!

    Уго Льорисдан қайтган тўпни Даллас яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 11'

    Тайлер Робертснинг зарбасидан кейин тўпни ҳимоячи дарвозага қадар ўтказмади.

  • 8'

    Тўп назорати секин-асталик билан майдон эгалари томонга ўтиб кетмоқда.

  • 6'

    "Шпорлар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 5'

    Кейннинг узатмасини мезбонлар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 3'

    Лондонликлар дастлабки дақиқалардан фаолликни қўлга олишга интилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!