
Лига 1. Голларга бой ўтган ўйинда "Ланс" "Лион" устидан зафар қучди
Франция чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Ланс" - "Лион" баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонлар таркибидан ОБрайен дубль қилган бўлса, лансликлар сафидан Франковский иккита, Саид битта гол билан жавоб қайтарди. Ҳусанов эса майдонга туширилмади.
Шу тариқа, "Ланс" турнир жадалида 22 очко билан 6-ўринда турибди. "Лион" эса сўнгги поғонада қолиб кетди.
Фикрлар