Лига 1. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ланс" йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Франция чемпионатининг 13-турида "Ланс" "Клермон" меҳмони бўлиб, 0:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Вахи 11-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи тайм бошида Томассон орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 82-дақиқада эса Саид ҳисобни йириклаштирди. Ҳусанов ушбу ўйинни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ўйнади ва битта сариқ карточка олди. 

Шу тариқа, "Ланс" 3 очко қўлга киритиб, 6-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!