Лига 1. Мотивациясиз ПСЖ ўз майдонида мағлубиятга учради

Франция чемпионати 33-туридан ўрин олган ПСЖ - "Лорьян" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Лорьян" сафида Фе, Йонгва ҳамда Дьенг гол урган бўлса, парижликларнинг ягона голи Мбаппе томонидан киритилди. 

75 очкоси бор ПСЖ турнир жадвалида ҳамон пешқадам бўлиб турибди. 48 очкоси бор лорьянликлар 10-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!