Лига 1. ПСЖ сафарда “Ланс”ни енгиб, навбатдаги чемпионликни расмийлаштирди
Лига 1'нинг 29-туридан ўрин олган қолдирилган учрашув ўз ниҳоясига етди.
ПСЖ сафарда “Ланс”га қарши майдонга тушди. Мазкур баҳсда парижликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Голларга Хвича Кварацхелия ҳамда Иброҳим Мбайе муаллифлик қилди.
Шу тариқа, ПСЖ ўз тарихида 14-маротаба Лига 1 чемпионига айланди.
- Франция - Лига 1
- Жорий мавсум
Ланс
Тугаган
0
:
2
00:00
ПСЖ
- Khvicha Kvaratskhelia 29'
- Ibrahim Mbaye 90'

Фикрлар