Лига 16 январь кунги қўмита йиғилишини 24 соатга кечиктиришни сўради

16 январь куни ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита йиғилиши маълум қилинганди. Лига мазкур йиғилишни бир кунга кечиктиришни сўради.

ЎФА талаби билан профессионал футбол клубларидан иш ҳақи бўйича 2023 йилги қарздорликни жорий йилнинг 10 январь санасига қадар бартараф этиш сўралганди. Қайси клуб мазкур талабни тўлиқ, ким қисман ва яна ким умуман бажара олмагани бир неча дақиқалардан кейин очиқланади. Бунда ҳар бир клубни таҳлил қилиш маълум вақтни талаб қилаётганидан келиб чиқиб, Лига ҳозирга қадар асосан Суперлига клублари бўйича маълумотни қисман тайёрлади ва айтиб ўтилганидек, бу ҳақда хабар берилади. Айни вақтда эса Про лига жамоалари билан ишлаш давом этмоқда.

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Лига катта ҳажмда иш бажараётгани ва ҳар бир клуб билан алоҳида ишлаш маълум қийинчиликларни вужудга келтираётганидан келиб чиқиб, футбол жамоатчилиги мазкур вазиятни тўғри тушунишидан умидвормиз.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!