Лима: "Бундай ҳимояга қарши ҳужумчилар ҳар доим қийналади"

ОЧЛ 4-турида "Насаф" "Шаржа" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан сўнг ўйинда муҳим голни урган Лима матбуот анжуманида иштирок этди. 

"Аввало, бугун гол урганимдан хурсандман, лекин менга жамоанинг натижаси кўпроқ муҳим. Ўйинда ғалаба қозона олмаганимиз сабаб бироз хафаман. Кейинги ўйинларда ғалаба учун бор кучимизни беришга ҳаракат қиламиз. Шу билан бирга, менга ишонч билдирган мураббийларга раҳмат айтмоқчиман". 

Рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш нега бунчалик қийин бўлди?

- "Бу умумийроқ савол. Ҳар ўйинга тайёрланаётган пайтда қайси зоналардан ёриб кириш мумкинлигига эътибор қаратаман. Рақибни заифроқ томонини ўрганамиз. Катта клубларда ҳужумчига бошқа позициядаги футболчилар ҳам ёрдамга келади. Мисол учун, зич ҳимояланган жамоага қарши ҳар доим страйкерлар қийналади. Биз тўлиқ эътиборни фақат ҳимояга эмас, балки бутун таркибга қаратамиз".

 - Лима Круз иккинчи қаватда яхши ўйнаяпти, лекин қачон кучли зарбага эга бўлади?

- "Сизга шунақа туюлиши мумкин. Мен кўп голларимни оёқда ураман. ОКМК, "Олимпик"га қарши учрашувларда оёқда дарвозани ишғол қилдим. Агарда шундай бўлса, мен бунинг устида ишлайман. Менимча, бош билан ҳам, оёқ билан ҳам бирдек ўйнайман", - деди бразилиялик ҳужумчи. 

Маълумот учун, Лима  Круз билан бирга Рўзиқул Бердиев ҳам матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!