Лима фаолиятини Осиёнинг бошқа чемпионатида давом эттириши мумкин

Яқиндагина "Насаф" билан амалдаги шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланган Матеус Лима Осиёда қолиш эҳтимоли бор. 

"Sports.uz" нашрига маълум бўлишича, ҳужумчи Таиланд клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Аммо жараён якуний босқичда эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Лима мазкур мавсумда қаршиликлар сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та голда иштирок этишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!