Лингард: Она мен уйга қайтмаяпман
Ads

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жесси Лингард Колумбияга қарши (1:1, 4:3 – пенальтилар серияси) ЖЧ–2018 нимчорак финалидан кейин “Твиттер”даги саҳифасига ўз суратини юклади.

“Йўқ, она, мен уйга қайтмаяпман”, – деб суратга изоҳ берди англиялик футболчи.

Англия терма жамоаси чорак финалга йўлланма олди ва унда Швеция билан курашади. Мазкур беллашув 7 июль куни Самара шаҳрида бўлиб ўтади.