Кеча Франция Биринчи дивизионида 3-тур ўйинлари старт олди. Турнинг илк ўйини Лионда кечди. "Стад де Люмьер" стадионида "Лион" ва "Страсбург" клублари ўзаро баҳс олиб боришди.

Ушбу беллашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Даставвал 42-дақиқада Мартен Терье ҳисобни очди. 64-дақиқада эса Бертран Траоре рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: