Лионель Месси АҚШда супер сермаҳсуллик намойиш этмоқда

Лионель Месси АҚШда гол + пас тизимида 14 очко тўплади. 

"Интер Майами"га ўтганидан сўнг аргентиналик футболчи барча турнирларда 9 ўйин ўтказди. 36 ёшли футболчи ҳисобида 11 та гол ва 3 та ассист бор. 

Бугун Месси МЛС чемпионатида дебют қилди ва "Нью-Йорк Ред Буллз"га қарши ўйиннинг 89-дақиқасида гол урди. Ҳужумчи, шунингдек, 7 марта Лига кубоги ва 1 марта АҚШ очиқ кубогида рақиблар дарвозасини ишғол этди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!