Лионель Скалони: "У доим шундай ўйнайди"
Лионель Скалони: "У доим шундай ўйнайди"
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Хорватияга қарши ярим финал ўйини олдидан Месси ва жамоаси ҳақда гапирди.
"Леонинг бу ажойиб ўйинлари мени ҳайратда қолдирмади, чунки у доимо шундай. Ярим финалга чиқишда бутун жамоанинг хизмати катта. Месси турнирда давом этишни хоҳлайди. Келинг, унинг ижросидан завқланайлик. Ҳали бу турнирда олдинда узоқ йўлимиз бор.
Биз қачон ғалаба қозониб, қачон ютишни биламиз. Биринчи ўйинда Саудия Арабистонига ютқазиб, хотиржамлик билан меҳмонхонага бордик. Мен Аргентина ғалаба қозонишни билмайди деган фикрга қўшилмайман", - деди 44 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина - Хорватия баҳси 13 декабрь тунги соат 00:00 да "Лусаил "ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Фикрлар