«Ливерпуль» Алекс Скотт учун курашга қўшилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг «Ливерпуль» клуби 23 ёшли ярим ҳимоячи Алекс Скоттни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчига «Челси» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Катта клублар Скотт бўйича келишувни қишки трансфер ойнасидаёқ расмийлаштиришни истамоқда. Аммо «Борнмут» январь ойида ўз етакчи ўйинчисини сотиш ниятида эмас.

Алекс Скотт 2023 йилдан буён «Борнмут» таркибида тўп сурмоқда. Унгача у «Бристоль Сити» клубида ўйнаган. Яримҳимоячи 2026 йилда Англия терма жамоаси таркибида дебют қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!