Liverpool Echo: "Ливерпуль" 17 ёшли бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади
"Флуминенсе" дарвозабони Марсело Питалуга "Ливерпуль"га кўчиб ўтди.
Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга қараганда, мерсисайдликлар 17 ёшли бразилиялик посбон учун 2 млн евро тўлайди. Унинг 1 миллиони келажакда бонус ҳисобида берилади. Бундан ташқари, "Флуминенсе" Марселонинг кейинги трансферидан келадиган маблағнинг 25 фоизига ҳам эгалик қилади.
Эътиборлиси, Питалуга шу кунгача профессионал даражада бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган.
Фикрлар