"Ливерпуль" Колумбиянинг энг истеъдодли футболчисини қўлга киритди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» ёш истеъдодларга сармоя киритишни давом эттирмоқда. Англия клуби Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» жамоасида тўп суриб келган, 17 ёшли ҳужумкор футболчи Самуэль Мартинес билан шартнома борасидаги барча расмий ишларини якунлади. 

Бу ҳақда клуб расмий сайти орқали маълум қилинди.

Ёш футболчи 2027/2028 йилги мавсум бошланишидан олдин мерсисайдликлар академияси тизимига қўшилади. Мартинес ҳозироқ Колумбия футболида энг истиқболли ёшлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Апрель ойида Самуэль мамлакат ёшлар терма жамоаси таркибида Жанубий Америка U17 чемпионатида зафар қучишга ҳисса қўшди. У мусобақанинг барча олти учрашувида майдонга тушди. Унинг ҳисобида учта голли узатма бор, шу жумладан Бразилияга қарши ярим финал ва Аргентинага қарши финал баҳсида ҳам ассистлар қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!