«Ливерпуль» Леони трансфери бўйича қарор қабул қилди
Яқинда оммавий ахборот воситаларида «Интер» ва «Ювентус» «Ливерпуль» таркибидаги ёш ҳимоячи Жованни Леонига жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Бироқ «Ливерпуль» бу масалада қатъий қарорга келгани айтилмоқда. Турк инсайдери Экрем Конурнинг ёзишича, инглиз клуби Леонини сотиш ниятида эмас ва уни келажакка мўлжалланган лойиҳа сифатида кўрмоқда.
Жованни Леони 2025 йили «Парма» клубидан «Энфилд»га кўчиб ўтган эди. Аммо трансфердан кўп ўтмай, футболчи тўрсоқ боғламларидан жиддий жароҳат олди ва узоқ муддат майдондан четда қолишга мажбур бўлди.
Ҳозирча Леони «Ливерпуль» асосий жамоаси сафида бор-йўғи бир ўйин ўтказишга улгурган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ёш ҳимоячининг бозор қиймати 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар