"Ливерпуль" топ-лигадан зўр ҳимоячи топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Байер» марказий ҳимоячиси Жарелл Куанса яқин вақтларда жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Fussballdaten нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Англия премьер-лигасининг уч клуби футболчига жиддий қизиқиш билдирган. Қуанса хизматларига «Ньюкасл», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» даъвогар сифатида кўрсатилмоқда. 

Ҳимоячининг «Байер» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Профессионал фаолияти давомида Жарелл Куанса 199 та ўйинда майдонга тушган. У шу вақт ичида 14 та гол урган ва 7 та голли узатма муаллифи бўлган. Эслатиб ўтамиз, футболчи «Байер» сафига «Ливерпуль» клубидан ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!