"Ливерпуль" ва ПСЖ "Манчестер Сити" юлдузи учун курашга қўшилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» вингери Райан Шерки келажакда жамоасини ўзгартириши мумкин. TEAMtalk нашрининг ёзишича, агар «шаҳарликлар» молиявий қоидаларни бузгани учун Англия премьер-лигасидан четлатилса, футболчи учун янги вариантлар стол устига қўйилади.

Манбага кўра, француз футболчисини қўлга киритиш пойгасига «ПСЖ» ва «Ливерпуль» ҳам қўшилган. Иккала клуб ҳам Шерки номзодини яқинлашиб келаётган қишки трансфер ойнаси ва кейинги ёз учун жиддий кўриб чиқмоқда.

Райан Шеркининг «Сити» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ оммавий ахборот воситалари уни «Челси», «Барселона» ва «Реал» клублари билан ҳам боғлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!