"Ливерпуль" Виржил ван Дейк ўрнига бошқа ўйинчи топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг машҳур «Ливерпуль» клуби Виржил ван Дейкнинг ўрнига янги марказий ҳимоячи изламоқда. 

Football Insider нашрининг ёзишича, клубнинг асосий номзодларидан бири – 24 ёшли бразилиялик ҳимоячи, ҳозирда «Ноттингем» шарафини ҳимоя қилаётган Мурилло.

Манбага кўра, Мурилло билан «Челси» ҳам жиддий қизиқмоқда. Бироқ ҳар қандай музокараларнинг асосий тўсиғи – футболчининг амалдаги шартномаси. 

Бразилиялик ҳимоячининг «Ноттингем» билан келишуви 2030 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, бу унинг трансфери нархи ва шартларини кескин ошириши мумкин.

Мурилло 2023 йилдан буён Англия премьер-лигасида айнан «Ноттингем» таркибида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у клуб учун олти ўйин ўтказиб, бир бор голли пас билан ажралиб турган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!