"Ливерпуль" Вирц бўйича якуний қарорга келди
2025 йил ёзида «Ливерпуль» жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирцни сотиб олиш учун катта маблағ – 125 миллион евро сарфлаган эди. Ортидан бир йилдан кўпроқ вақт ўтди, аммо немис футболчисидан кутилаётган даражадаги ўйин ҳалигача кўринмаяпти. Премьер-лига доирасида ўтказган 55 учрашувида Вирц бор-йўғи етти гол урди ва ўн бир марта голли пас берди.
Агар ярим ҳимоячи яқин мавсумларда ўйинини кескин яхшиламаса, «Ливерпуль» уни ёзги трансфер ойнасида сотиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
«Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Вирцнинг қишда жамоани тарк этиши масаласи кун тартибида эмас. У учун энг реал вақт – 2027 йил ёзи бўлиши мумкин. Бу вақтгача кутилган даражадаги сакраш рўй бермаса», – дея ёзади Sport Bild нашри.
Ҳозирда 23 ёшли Флориан Вирцнинг трансфер қиймати Transfermarkt портали баҳосига кўра 100 миллион евро атрофида.

Фикрлар