"Ливерпуль" 17 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" клуби расмий сайти "Солфорд Сити" ҳужумчиси Уилл Райтни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Шартнома муддати ва битимнинг молиявий тафсилотлари ошкор этилмаган.

Tecno

Қайд этилишича, Райт мерсисайдликлар сафидаги фаолиятини ёшлар жамоасида ўйнашдан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Уилл Райт 17 ёшда, у марказий ҳужумчи позициясида ўйнайди. Футболчининг бўйи - 190 см. У 2024/2025 йилги мавсумда "Солфорд" сафида дебют қилган. У илгари клубининг ёшлар ва ўсмирлар жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумда "Ливерпуль" энг яқин таъқибчиси "Арсенал"ни 10 очкога ортда қолдириб, Англия Премьер-лигаси чемпионига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!