"Ливерпуль" афсонаси вафот этди
Клуб расмий саҳифаси буни маълум қилди.
"Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси Иан Сент-Жон 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида "қизиллар" расмий "Твиттер" саҳифаси маълумот бермоқда:
"Биз "Энфилд"нинг ҳақиқий афсонаси оламдан ўтганидан жуда чуқур қайғудамиз. "Ливерпуль" клубининг ҳар бир вакили номидан Иан Сент-Жон оиласига ҳамдардлик изҳор этамиз. Абадий тинчлик тилаймиз, Иан", - деб ёзади клуб расмий саҳифаси.
Ушбу футболчи 1961-1971 йиллар мобайнида "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб, клуб учун 95 та гол уришга муваффақ бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар