"Ливерпуль" АПЛ тарихига кириши мумкин

"Манчестер Сити" АПЛ 25-тури доирасида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди. Ушбу мағлубиятдан сўнг "шаҳарликлар"нинг "Ливерпуль" билан очколари фарқи 22 тага етди.

Энди Юрген Клопп бошчилигидаги жамоанинг Англия чемпионига айланишига олтита ўйин етарли бўлиши мумкин. Унга кўра, 4-апрелга режалаштирилган "Манчестер Сити" билан ўйинга "қизиллар" мамлакат чемпиони сифатида ташриф буюришлари мумкин.

Агар мерсисайдликлар бу ишни уддалай олишса улар март ойидаёқ Премьер-лига чемпионига айланишади. Бу орқали эса "қизиллар" "Манчестер Юнайтед" 2001-йил 14-апрелида ўрнатган энг эрта чемпионлик натижасини яхшилашлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!