“Ливерпуль” “Барса” юлдузи трансферига киришди
Англия чемпиони “Ливерпуль” ҳимоя чизиғини Испания чемпиони “Барселона” жамоасининг тажрибали марказий ҳимоячиси Жюль Кунде ёрдамида кучайтиришга қарор қилди.
Daily Mail нашри маълумотига кўра, мерсисайдликлар француз футболчисини келаси ёзда жамоага қўшиб олмоқчи. Режасини амалга ошириш мақсадида “Ливерпуль” мутасаддилари 27 ёшли ҳимоячи учун каталонияликларга 80 миллион евро миқдорида бадал пули таклиф қилишга тайёр.
Жюль Кунде “Барселона”га 2022 йилда “Севилья”дан 50 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Жорий мавсумда ҳимоячи “Барса” сафида барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, учта гол урган ва иккита голли узатма берган. Transfermarkt портали Кунденинг трансфер қийматини 65 миллион евро деб баҳоламоқда.
Фикрлар