"Ливерпуль" клуби ярим химоячиси Жоржиньо Вейналдум анчадан бери "Барселона" қизиқишлари марказида бўлиб турибди.

Каталонияликлар бош мураббийи Рональд Куман уни ўз жамоасида кўрмоқчи. Яқинда, "қизиллар" нидерландиялик футболчининг нархини эълон қилди."Кўк-анорранглилар" Вейналдум учун 15 млн эвродан воз кечишига тўғри келади.

29 ёшли футболчи мерсисайдликлар сафида 2016 йилдан бери тўп тепади ва унинг амалдаги шартномаси 2021 йил 30 июнда якунига етади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)