
"Ливерпуль" "Бавария" ҳужумчиси атрофидаги вазиятни ўрганмоқда
"Бавария" вингери Лерой Сане жамоа билан шартномасини узайтириш борасида аниқ қарорга келмаган. У сўнгги ҳафталарда жамоа учун муҳим бўлиб турган бўлса-да, унинг шартномаси 30 июнь куни якунланади.
"Bild" нашрининг хабар беришича, Сане "Бавария"да қолишни истамоқда. Бироқ, клуб раҳбарлари унинг сўнгги ойлардаги барқарор ўйин кўрсатмаётгани сабаб, ёзда таклифларни кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Бир неча кун олдин футболчига Саудиянинг бир қатор гранд клублари ва Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдиргани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Сўнгги хабарларга кўра, ушбу курашга Арне Слот бошчилигидаги "Ливерпуль" ҳам қўшилган. Манбага кўра, мерсесайдликлар германиялик ҳужумчи атрофидаги вазиятни ўрганмоқда. Агарда ёзги трансферлар ойнасида расмий таклифлар билан чиқиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Лерой бу мавсум немисликлар сафида 34 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол ва 4 голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг Тransfermarkt порталидаги нархи 45 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар