"Ливерпуль" "Брентфорд" вингерига қизиқиш билдирмоқда

"Ливерпуль" "Брентфорд" аъзоси Брайан Мбемони ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда, дея хабар берди "Sky Sports" нашри. 

Миш-Мишларга кўра, лондонликлар футболчи учун 50 миллион евро талаб қилмоқда. Курашда "Арсенал" ва "Ньюкасл" жамоалари ҳам мавжуд. 

Мбемо ушбу мавсум "Брентфорд" таркибида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди. 25 ёшли вингернинг клуби билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!