"Ливерпуль" бу футболчи учун "Арсенал" билан рақобатлашишга тайёр

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс фаолиятини АПЛ гранди сафида давом эттириши мумкин.

Give me Sport мухбирининг ёзишича, 24 ёшли футболчига “Ливерпуль” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар Райс учун "Арсенал" билан рақобатлашишга тайёр.

Декланнинг трансфер нархи эса 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "болғачилар" билан имзолаган меҳнат шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Деклан Райс жорий мавсум Англия Премьер-лигасида жами 20 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!