"Ливерпуль" бу мавсум АПЛни юта олмайди. Сабабини Гари Невилл тушунтирди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси ва ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Гари Невилл "Ливерпуль" бу мавсум АПЛда чемпионликни қўлга кирита олмаслиги сабабини тушунтирди.

“Қизиллар” мавсумни яхши ўтказаётгандек туюлади. Балки улар Чемпионлар лигасига йўлланмасига эга бўлишар. Лекин, тўғрисини айтсам, «Ливерпуль» ва «Вулверхэмптон» ўртасидаги ўйинда Англия чемпионлигига даъвогар жамоани кўрмадим. “Ливерпуль” “Арсенал” ва “Манчестер Сити”дан анча ёмонроқ. Бу ҳеч ким учун янгилик деб ўйламайман”, - дея Невилл сўзларини келтиради Британиянинг Evening Standard интернет нашри.

Ҳозирча «Ливерпуль» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 6 ўйиндан кейин 15 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!