"Ливерпуль" бу мавсум ЕЧЛда қанча даромад кўрди?

Хабарингиз бор кеча Мадридда бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпуль” “Тоттенхэм”ни 2:0 ҳисобида енгди ва бош совринни қўлга киритди.

Ушбу ғалаба туфайли мерсисайдликлар ғазнаси 113,45 миллион еврога бойиди.

Гуруҳ босқичида иштирок этгани учун: 15,25 млн

Гуруҳ босқичидаги 3та ғалаба учун: 8,1 млн

1/8 финалга чиққани учун: 9,5 млн

1/4 финалга чиққани учун: 10,5 млн

1/2 финалга чиққани учун: 12 млн

Финалга чиққани учун: 15 млн

Чемпионлик учун: 27 млн

Маркетинг бонуси: 12,6 млн

УЕФА Суперкубогига чиққани учун: 3,5 млн.

Эътиборлиси, “Ливерпуль” ЕЧЛда энг кўп ғалаба қозонган жамоалар рўйхатида “Бавария” (5) ҳамда “Барселона”ни (5) ортда қолдирди ва 3-ўринга кўтарилиб олди.

Айни дамда “Ливерпул”дан юқорида “Милан” (7) ва “Реал” Мадрид (13) клублари жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!