"Ливерпуль" Бундеслиганинг юлдуз футболчиси учун курашда фаворит

  • 13 май, 2019, 14:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Леверкузеннинг "Байер" клуби вингери Юлиан Брандт фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли немис футболчиси учун курашда "Ливерпуль" фаворит дея тилган олинмоқда. Мерсисайдликлардан ташқари шунингдек "Боруссия" Дортмунд, "Бавария", "Ювентус", "Реал" ва "Атлетико" клублари ҳам Брандтни ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Брандт жорий мавсум “доришунослар” сафида жами 42та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 17та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг товон пули эса 25 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!