
"Ливерпуль" "Челси" футболчисини кузатмоқда
"Челси" ҳимоячиси Леви Колвилл бошқа инглиз клубига ўтиши мумкин.
Rousingthekop нашрининг маълумотига кўра, 22 ёшли футболчини "Ливерпуль" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Манбаларга кўра, мерсисайдликлар узоқ вақтдан бери Колвиллни кузатиб келмоқда ва ёзда "Челси"га трансфер бўйича таклиф юбормоқчи.
Жорий мавсумда Леви "Челси" сафида 25 ўйинда майдонга тушди, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Ҳимоячининг Лондон клуби билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача амалда бўлиб, унинг трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар