Ads

УЕФА бугун Чемпионлар лигаси чорак финал дастлабки учрашувида мерсисайдлик ишқибозларнинг “Манчестер Сити” клуби автобусига ҳужум қилгани учун “Ливерпул”ни жазолайди.

Гап шундаки, “Энфилд” томон йўл олган “шаҳарликлар” афтобусига “Ливерпул”нинг бир гуруҳ мухлислари шиша идиш ва пиротехника воситалари улоқтирган. Натижада автобуснинг эшик ва ойналарига зарар етган. Шаҳар полицияси эса ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.

УЕФА эса ушбу иш юзасидан “Ливерпул”га катта миқдорда жарима ва жиддий огоҳлантириш белгилаши мумкин. Агар ташкилот ушбу ҳолатни жиддий қабул қилса, мерсисайдликлар ЕЧЛнинг 2018/19 йилги мавсум гуруҳ босқичидан ўрин олган илк баҳсни томошабинларсиз ўтказиши мумкин.