«Ливерпуль» дарвозабони Алиссонга янги даъвогар пайдо бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилиянинг «Фламенго» клуби «Ливерпуль» дарвозабони Алиссонни ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Бу ҳақда 1News нашри хабар берди.

Бразилияликлар 33 ёшли дарвозабонни узоқ муддатли мақсад сифатида кўрмоқда. Бироқ клуб футболчи ватанига қайтиш истагини билдирган тақдирдагина уни трансфер қилиш бўйича амалий қадамлар ташлайди.

Алиссоннинг «Ливерпуль» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Transfermarkt портали дарвозабоннинг трансфер қийматини 15 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!