"Ливерпуль" дебютантни қийинчилик билан енгди

Англия Премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ва "Лидс" учрашуви ўз якунига етди. Унда амалдаги чемпионлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Салаҳнинг хет-триги ва Ван Дейкнинг битта голи мерсисайдликларга қийин ғалабани тақдим этди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Арнольд ўрнига Матип майдонга тушди.

  • 88'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 87'

    Иккинчи таймда майдонга тушган Родриго жамоаси дарвозасига пенальти олиб келди.

  • 86'

    Маненинг супер узатмасини Фирмино дарвозага жойлаб қўя олмади. Ҳимоячиларга тасанно!

  • 82'

    Арнольднинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Чиройли гол кўришимиз мумкин эди.

  • 81'

    Клих ўрнига Шеклтон майдонга тушди.

  • 79'

    Ван Дейкнинг голи инобатга олинмайди. У гол урган вазиятда ҳимоячига нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 78'

    Салаҳнинг узатмасидан сўнг ҳужумдаги "Ливерпуль" футболчиси берган хавфли зарбани ҳимоячилар қайтаришга эришди.

  • 76'

    "Лидс"нинг жарима зарбаси хавфли чиқди. Тўп бироз ортиқча айланди.

  • 76'

    Фирмино сариқ карточка ишлаб олди.

  • 74'

    Арнольднинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 71'

    Салаҳнинг зарбаси анча ноаниқ кетди. Тўп оёққа мослашмади.

  • 66'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Лидс" ҳисобни тенглаштирмоқда. Клих жарима майдони марказида тўпни қабул қилиб олиб, аниқ зарба йўллади. Алиссон мутлақ ожиз.

  • 66'

    Хендерсон ўрнига Жонс майдонга тушди.

  • 63'

    Арнольд амалга оширган бурчак зарбаси дарвозабон томонидан узоқлаштирилди.

  • 62'

    Хариссон ўрнига Родриго майдонга тушди.

  • 61'

    Хариссоннинг узатмасини Алиссон ушлаб олди.

  • 60'

    "Лидс" ҳимоячилари ливерпулликларнинг хавфли ҳужумини узиб қўйишга эришди. Энг сўнгги калит узатма ўтмади.

  • 58'

    "Лидс"нинг голи инобатга олинмайди. Ҳужум аввалида офсайд бор эди. Трент кулгили автогол муаллифига айланган бўларди.

  • 57'

    Гомез "Лидс"нинг ўта хавфли қарши ҳужумининг олдини олди.

  • 53'

    "Ливерпуль" яна ҳужумда фаоллашди.

  • 50'

    Яна дарвозабоннинг ўз вақтида тўпга чиқиб келиши "Лидс" дарвозасини голдан сақлаб қолди.

  • 49'

    Иккинчи таймдаги дастлабки вазият ҳам "Ливерпуль"да. Дарвозабон тўпни ушлаб қолишга эришди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    "Ливерпуль"нинг қарши ҳужуми бесамар кетди.

  • 43'

    "Лидс" тўп назоратини яхши ушламоқда.

  • 40'

    Мане ҳам гол ургиси келмоқда. Кетма-кет икки зарбаси ҳимоячиларга тегди.

  • 39'

    Мане тепган тўпни дарвозабон оёқлари билан қайтарди. Офсайд ҳам бўлган экан.

  • 33'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 30'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бемфорд Ван Дейкнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

  • 28'

    "Лидс" дарвозабони ўз шеригини автоголдан супер тарзда қутқариб қолди.

  • 25'

    "Ливерпуль" ҳамон тўп билан.

  • 22'

    "Лидс" футболчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. У Алиссонни алдаб ўта олмади.

  • 20'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ван Дейк ҳисобни "Ливерпуль" фойдасига оғдирди. Робертсоннинг бурчакдан узатган тўпини нидерландиялик фулбек дарвозани ишғол қилди.

  • 16'

    Маненинг голи инобатга олинмади. Сал нарироқда турган Робертсонда офсайд бор эди.

  • 15'

    Маненинг қанотдан уюштирган рейди яхши чиқди. Ҳимоячилар унинг узатмаси йўлини ёпа олди.

  • 14'

    "Лидс" футболчилари қарши ҳужумда жуда ажойиб ҳаракат қилмоқда.

  • 12'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Харрисон ҳисобни тенглаштирди. Гомез осонликча ортда қолдирилди.

  • 11'

    Маненинг ноаниқ ҳаракати тўпнинг йўқолишига олиб келди. Қарши ҳужумга чиққан лидсликларни Ван Дейкнинг ўзи зарарсизлантирди.

  • 9'

    "Лидс"нинг голи инобатга олинмайди. Офсайд.

  • 6'

    Салаҳнинг яна бир зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, узоқлашди.

  • 4'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ ўзи ишлаб олган пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 3'

    Салаҳнинг зарбасини "Лидс" футболчиси қўли билан тўхтатди. Пенальти.

  • 2'

    Дастлабки хавфли вазият "Ливерпуль" ҳисобида. Фирмино яхши вазиятда зарба бериш ўрнига узатишни маъқул кўрди. Аммо ҳимоячилар бу тўпни узоқлаштиришга эришди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Жамоа сардорлари учрашув бошланиши аввалидан сўнгги расмий жараёнларни олиб боришмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.

  • 0'

    АПЛ 1-тур учрашувлари давом этмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!