"Ливерпуль" ЕЧЛда ғалаба қозониш бўйича "Барселона" ва "Бавария"дан ўзиб кетди

Хабарингиз бор кеча Мадридда бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпуль” “Тоттенхэм”ни 2:0 ҳисобида енгди ва бош совринни қўлга киритди.

Қайд этиш лозимки, мерсисайдликлар ушбу совринга ўз тарихларида 6-марта эга чиқишди. Эътиборлиси, “Ливерпуль” ЕЧЛда энг кўп ғалаба қозонган жамоалар рўйхатида “Бавария” (5) ҳамда “Барселона”ни (5) ортда қолдирди ва 3-ўринга кўтарилиб олди.

Айни дамда “Ливерпул”дан юқорида “Милан” (7) ва “Реал” Мадрид (13) клублари жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!