“Ливерпуль” ҳимоячиси Эндрю Робертсон Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун бўлаётган кураш ҳақида гапирди.

“Бизнинг клуб Чемпионлар лигаси учун яратилган. Б мавсум биз чорак финалда курашдан чиқдик ва бу бизни жуда ранжитди. Биз ушбу мусобақанинг сўнгги 4 та мавсумида 2 марта финалга чиқдик. Ўтган мавсум биз осонлик билан премьер-лигада ғолиб бўлдик. Агар биз Чемпионлар лигасига чиқа олмасак, бу жуда катта зарба бўлади”, - деди Робертсон.

“Ливерпуль” 33 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 54 очко билан 6-ўринда бормоқда. Юрген Клопп жамоасини ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўриндан бор йўғи 4 очко ажратиб турибди.

“Ливерпуль” ўзининг навбатдаги учрашувини 2 май куни “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказади. “Олд Траффорд”даги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ya karol
27/04/2021 15:29
LIVERPULGA OMAD

Минбар

Барча блоглар