“Ливерпуль” клубига эгалик қилувчи Fenway Sports Group компанияси жамоанинг 10 фоиз акциясини сотиб юборди.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу сотув 638 миллион еврони ташкил қилган.

Бу клубга коронавирус пандемияси оқибатларини енгиб ўтишни осонлаштириш учун қилинган. Сўнгги бир йил ичида мерсисайдликлар 141 миллионга яқин зарар кўрган. Ушбу шартнома "Ливерпуль"га ўз уй стадиони бўлмиш “Энфилд”ни таъмирлаш ишларини якунлашга ва ёзги трансфер ойнасида жамоани кучайтиришга ёрдам беради.

Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа 29 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 46 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)