Ads

"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди.

Bleacher Report муҳбири Дин Жонснинг маълум қилишича мерсисайдликлар раҳбарияти 24 ёшли шотландиялик футболчининг жорий йилда кўрсатаётган ўйинларидан келиб чиқиб уни шу тариқа рағбатлантирмоқчи. Ўз навбатида Робертсоннинг ўзи ҳам ушбу таклифга қарши эмас.

Маълумот учун, Робертсон жорий мавсум АПЛда ҳозирча 15та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 4та голига ассистентлик қилишга эришди.