"Ливерпуль" етакчиларидан бири Италия ё Испанияга йўл олиши мумкин

Ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдумнинг "Ливерпул"даги келажаги сўроқ остида турибди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган ва томонлар ҳозирча ушбу келишувни узайтириш бўйича ҳеч қандай музокаралар ўтказишмаяпти.

Ушбу вазиятни эса Испания ва Италия клублари диққа билан кузатишмоқда. Агар томонлар янги шартнома имзолашмаса, улар Вейналдум масаласида “Ливерпул”га таклиф билан мурожаат қилишади. Табиийки, Англия гранди ҳам футболчини текинга қўйиб юбормаслик учун уни сотиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Вейналдум жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди. Унинг трансфер нархи эса 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!