"Ливерпуль" етакчиларидан бири жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон янги мавсумга тайёргарликни тўхтатишга мажбур бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 25 ёшли футболчи қўлига инфекция тушгани боис жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлган. Бироқ, у бир ҳафтадан сўнг яна мураббийлар ихтиёрида бўлади ва машғулотларга қўшилади.

Маълумот учун, Робертсон ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида жами 48та ўйинда майдонга тушди ва 13та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!