Ads

“Ливерпуль” клубининг бразилиялик хавбеки Фабиньо “Кардифф”га қарши баҳсда жароҳат олиб сафдан чиқди.

Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо, мерсисайдликлар устози Юрген Клоппнинг сўзларига кўра Фабиньонинг ахволи яхши.

“Унда ҳаммаси жойида. Кучли тўқнашувдан сўнг унинг боши айланди, шундан кейин биз уни захирага олишга қарор қилдик”, - дейди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Фабиньо жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар