"Ливерпуль" Флориан Вирц учун АПЛ рекордини янгилашга тайёр

CHERY AUTO

"Байер"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирц фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, мерсесайдликлар раҳбарияти фавқулодда йиғилишдан сўнг 22 ёшли немис футболчисини трансфер қилиш борасида якуний қарорга келган. Аниқланишича, клуб нафақат ўзининг, балки Англия Премьер-лигасининг ҳам трансфер рекордини янгилашга тайёр.

Кутилмоқдаки, ушбу келишувнинг умумий қиймати 150 миллион еврога етади.

Жорий мавсумда Флориан Вирц барча мусобақаларда 45 та ўйинда иштирок этиб, 16 та гол урди ва 15 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!