"Ливерпуль" франциялик футболчи билан шартнома имзолади

  • 02.02.2026 16:30
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Англиянинг "Ливерпуль" клуби "Ренн" марказий ҳимоячиси Жереми Жаке билан шартнома имзолади.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо берган хабарларга кўра, мерсисайдликлар "Ренн" ҳимоячиси Жереми Жаке трансфери ҳал қилганини маълум қилди. Трансфер шу йилнинг ёзида кучга киради. "Қизиллар" Жаке учун француз клубига 60 миллион евро ва қўшимча 10 миллион евро тўлаб беради. Футболчи июнь ойидан бошлаб "Ливерпуль" клубига келиб қўшилади.

Маълумот учун, 20 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда умумий 19та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!