"Ливерпуль" футболчиси билан хайрлашиш арафасида
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Харви Эллиот жорий қишда клубини ўзгартириши мумкин.
"Sky Sports" хабарига кўра, 21 ёшли ярим ҳимоячига Англиянинг "Брайтон" клуби ва Дортмунднинг "Боруссия"си жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Футболчининг "Ливерпуль" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Нуфузли "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, англиялик футболчининг трансфер қиймати 35 миллион еврога тенг.
Жорий мавсумда Эллиот барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда тўққизта ўйинда иштирок этиб, битта гол муаллифи бўлган.
Фикрлар